Жорий йил 13 августдан 2 сентябрга қадар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг openbudget.uz расмий веб сайти орқали мавжуд маҳаллий муаммоларни бартараф этиш мақсадида туманда истиқомат қилувчилар учун аҳамиятга эга бўлган жами 304 та таклифларга овоз берилди.

ЎзбекистонРеспубликасида 2021-йилдасиновтариқасидааҳолинирўйхатгаолишдааҳолинингайримтоифалариганисбатаншахсгадоирмаълумотларнийиғиштартибитўғрисида  низом тасдиқланди.

                                                                   

Мазкур Низом "Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 11-ноябрдаги "Ўзбекистон Республикасида 202З-йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 710-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, 2021-йилда синов тариқасида аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнларида аҳолининг айрим тоифаларига нисбатан шахсга доир маълумотларни йиғиш жараёнларида фойдаланиш учун мўлжалланган.

Халқ депутатлари Наманган туман Кенгашининг йигирма еттинчи сессиясида участка сайлов комиссиялари таркибига номзодларни тавсия этиш масаласи кўрилди.

МУНОСАБАТҲабарингиз бор 2021 йил 4 сентябрь куни Facebook ижтимоий тармоғи орқали Наманган тумани ҳокимининг ўринбосари О.Саидазимовга нисбатан “...имомларни соқол қўймасликка чақирилган ва бу ёшларга салбий таъсир қилиши ҳақида гапилган мажлис” дея ёлғон маълумотлар билан изоҳланган расмли ҳабар тарқалган эди.

Биринчи қўнғироқ садолари болажонларни мактаб сари чорлади

Бугун юртимизнинг барча таълим даргоҳларида ўқувчиларимиз учун янги ўқув йили бошланди. Бизнинг Наманган туманидаги умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар мактаблари, коллежларда кўтаринки кайфиятда нишонланди. Янги ўқув йили бошланганли муносабати билан ўқувчиларни дарсларга чорловчи биринчи қўнғироқлар чалинди.