2021 йил 23 август куни туман туман ҳокимлиги биносида бир гуруҳ байналминалчи жангчиларни Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан Наманган вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов ҳамда "Кексаларни эъзозлаш"Наманган вилоят фонди раиси Икромхон Нажмиддиновларнинг табриклари ва 300 минг сумдан пул маблаглари билан такдирландилар.

Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 30 йиллигини муносиб кутиб олиш мақсадида вилоятимиз хусусан туманимизда ҳам кўтаринки кайфиятда хашар ўтказилмоқда.

Жорий йил 20 август куни Наманган туманида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишга қаратилган тизимли ишларни давом эттириш ҳамда моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг фарзандларини кийим-бош тўпламлари, мактаб формаси ва ўқув қуроллари билан таъминлаш мақсадида 166 та оиланинг 388 нафар фарзандларининг ҳар бирига 500 минг сўмдан жами 194 миллион сўм маблағлар ажратилди.

Наманган туманидаги “Зарбдор” ММТП ҳудудидаги “Ғофуржон ота-ОЭФ” фермер хўжалигида далаларга ғўзаларниўз вақтида, муҳит агротехник талабларга риоя қилган ҳолда сифатли дефолиация қилиш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди.Унда туман ҳокими Садритдин Мўминов, ММТП ва фермер хўжалиги раҳбарлари иштирок этдилар.

Деҳқонларимизнинг йил бўйи қилган шижоатли меҳнатлари эвазига етиштирилган пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш мавсумига ҳам саноқли кунлар қолди. Ана шу саноат хом-ашёсининг мўл ва сифатли бўлиши кўп жиҳатдан муҳим агротехник тадбир – дефолиацияга боғлиқ.