#online 

БЕШКАПА МАХАЛЛАСИДА ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ БЎЛИБ ЎТДИ

Наманган тумани ҳокими Садритдин Мўминов  “Бешкапа” МФЙда жойлашган 12 мактабда навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди.

Қабул давомида фуқаролар томонидан уй-жой, тадбиркорлик, моддий ёрдам, ер муносабатлари, кредит, тиббий хизмат, иш билан таъминланиш билан боғлиқ билдирилган бир қанча масалалар туман ҳокими томонидан диққат билан тингланди.

Қабулда иштирок этган тегишли ташкилот ва муассасалар вакилларига мурожаатларни тегишли тартибда ҳал этиш юзасидан топшириқ берилди.