"Халқаро қизлар куни" нишонланди

Шу йил 9 октябрь куни Наманган туманида "Халқаро қизлар куни" тадбирлари туман мутасаддилари томонидан ўзгача тайёргарлик билан нишонланди.

Қизлар ўртасида марказий ўйингоҳда спорт мусобақалари, ахборот кутубхона марказида мушоира кечалари, туман маданият марказида гала концерт намойиш этдилар.

Шу куни бўлиб ўтган тадбирларда ўқувчи-қизлар томонидан теннис, шахмат-шашка мусобақалари, шеърхонлик тадбирлари ўтказилди. Туман маданият марказида "Халқаро қизлар куни" фаол иштирок этган иқтидорли ва изланувчан қизларга туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиқлар ва ташаккурномалари топширилди.

Наманган туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

🌐Каналга уланиш👇👇@namangantumanhokimligi