Наманган туманида ташкил этилган “Ёшлар” кичик саноат зонасидаги лойиҳаларнинг қурилиш ишларини жадаллаштириш учун ишлар олиб борилмоқда.

Тумандаги “Ёшлар” кичик саноат зонасида жойлашган лойихалардаги қурилиш ишларини жадаллаштириш ҳамда тадбиркорларни қийнаб келаётган банк кредитларини олишда амалий кўмак бериш мақсадида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Ахмадалиев, туман ҳокими ўринбосари Т.Акбаров, туман тижорат банклари, туман қурилиш бўлими ва тегишли ташкилотлар биргаликда ўрганиб, уларга хуқуқий маслахат ва тушунчалар берилди.

Наманган туман ҳокимлиги ахборот хизмати.