Янги ўқув маркази иш бошлади

Шу йил 23 сентябрь куни Наманган тумани Тошбулоқ марказида Зафаржон Неъматов раҳбарлигида аниқ фанлар ва хорижий тилларга ихтисослаштирилган "Старт плюс" номли ўқув марказининг очилиш маросими ўтказилди.

Ушбу тадбирда Наманган тумани ҳокими Садритдин Мўминов, ҳоким ўринбосари Омонжон Саидазимовлар иштирок этдилар. Ўқув марказидаги ўқитувчи ва ўқувчилар билан суҳбатлашдилар. Келгусидаги режалари билан ўртоқлашдилар.

Тадбир сўнгида туман ҳокими ўқув марказини қўллаб қувватлаш мақсадида ўқиш давомида хар ой сўнгидаги саралаш тест синовларидан юқори бал тўплаган 5 нафар ўқувчиларнинг ойлик пул тўловини ўз ҳисобидан тўлаб беришини айтди. Бундан руҳланган ўқувчилар туман ҳокимига яхши ўқишга ваьдалар бериб, олдиларига қўйган мақсадларига етиш учун фақат ўқиш кераклигини билдирдилар.

Наманган туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

Kanalga ulanish👇👇👇@namangantumanhokimligi