Жорий йил 13 августдан 2 сентябрга қадар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг openbudget.uz расмий веб сайти орқали мавжуд маҳаллий муаммоларни бартараф этиш мақсадида туманда истиқомат қилувчилар учун аҳамиятга эга бўлган жами 304 та таклифларга овоз берилди.

Ушбу таклифларни молиялаштириш учун яратилган ташаббусли бюджет жамғармасига махаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан 845.0 млн. сўм ажратилди.Овоз бериш якунларига кўра энг кўп овоз тўплаган 8 та таклиф ташаббускорлари ғолиб деб топилди. Жумладан: 1-ўрин:

Кичик Тошбулоқ МФЙсидаги 23-сонли мактабга ўкувчилар учун янги ташқи хожатхона куриш бўйича киритилган таклиф (суммаси 50.0 млн. сўм) -1634 та овоз тўплади ва ғолиб деб топилди; 2-ўрин:

Қиргизкургон МФЙдаги 13 сонли боғчани таъмирлаш бўйича киритилган таклиф (суммаси 100.0 млн. сўм) -1061 та овоз тўплади ва ғолиб деб топилди; 3-ўрин: Катта Тошбулоқ МФЙдаги 20-сонли боғчани айвонча ва йулаклари, боллар учун мўлжалланган ўйин майдонларини таьмирлаш бўйича киритилган таклиф (суммаси 250.0 млн. сўм) -604 та овоз тўплади ва ғолиб деб топилди; 4-ўрин: Ок ер МФЙ Хумдон кучасини тоза ичимлик суви тармогини тортишбўйича киритилган таклиф (суммаси 45.0 млн. сўм) -551 та овоз тўплади ва ғолиб деб топилди; 5-ўрин: Тепа Қиёт МФЙдаги 8 сонли МТТ ташки хожатхона куриш бўйича киритилган таклиф (суммаси 80.0 млн. сўм) - 548 та овоз тўплади ва ғолиб деб топилди.

6-ўрин: Қора тепа МФЙсида тунги ёритиш чироклари ўрнатиш бўйича киритилган таклиф (суммаси 15.0 млн. сўм) – 517 та овоз тўплади ва ғолиб деб топилди. 7-ўрин: Катта Тошбулок МФй Истиклол кучасига 500 метрга тоза сув тармоги тортиш бўйича киритилган таклиф (суммаси 157,2 млн. сўм) - 463 та овоз тўплади ва ғолиб деб топилди; 8-ўрин: Қумқўрғон МФЙ худудига тоза ичимлик суви тармоғини тортиш бўйича киритилган таклиф (суммаси 185.0 млн. сўм) - 397 та овоз тўплади ва ғолиб деб топилди; Наманган тумани молия бўлими номидан жамоатчилик фикри асосида тадбирларни шакллантириш (ташаббусли бюджет) жараёнларида таклиф ва ташаббусларни илгари суриб фаол иштирок этган фуқароларга миннатдорчилик билдирамиз.