МУНОСАБАТҲабарингиз бор 2021 йил 4 сентябрь куни Facebook ижтимоий тармоғи орқали Наманган тумани ҳокимининг ўринбосари О.Саидазимовга нисбатан “...имомларни соқол қўймасликка чақирилган ва бу ёшларга салбий таъсир қилиши ҳақида гапилган мажлис” дея ёлғон маълумотлар билан изоҳланган расмли ҳабар тарқалган эди.

Ушбу ҳабарни ўқиган кўпчилик юртдошларимиз келтирилган ёлғон маълумотларга кўр-кўрона ишониб, ўзларининг салбий муносабатларини билдирганлар.Бу ҳабар қанчалик асосли ёки асоссиз эканлигини аниқлаш мақсадида қўйилган мазкур расмни тарихини ўрганганимизда бу гапларни акси бўлиб чиқди. Ушбу расмда О.Саидазимов 2021 йил 6 июл куни туман ҳокимлиги мажлислар залида “Одам савдоси ва мажбурий меҳнатган қарши кураш бўйича туман идоралараро комиссияси”нинг навбатдаги йиғилишида ўтирганлиги ва мазкур йиғилишда “Истиқболли авлод” маркази ҳалқаро меҳнат миграцияси бўйича юристи Нишонов Абдужаббор Абдусаттарович (расмда О.Саидазимовдан чапда) ва Одам савдоси ва мажбурий меҳнатган қарши кураш бўйича туман идоралараро комиссияси аъзолари ва тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирок этганлиги маълум бўлди.

Наманган туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Омонжон Саидазимовнинг ўзи таъкидлашича, жорий йилнинг 4 август куни тумандаги имом-хатиблар худуд кесимида давра суҳбатига таклиф этилган бўлиб, ушбу давра суҳбатида имом хатибларга Давлатимиз Мустақиллигининг 30 йиллиги олдидан аҳоли ўртасида байрам кайфиятини уйғотиш, бугунги кунда давлатимизда амалга оширилаётган инсонпарварлик сиёсати ҳамда юртимиздаги тинчлик-тотувлик учун шукроналик хиссини кучайтириш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларида ҳамкорликда ишларни амалга ошириш бўйича тавсиялар берилган.