Биринчи қўнғироқ садолари болажонларни мактаб сари чорлади

Бугун юртимизнинг барча таълим даргоҳларида ўқувчиларимиз учун янги ўқув йили бошланди. Бизнинг Наманган туманидаги умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар мактаблари, коллежларда кўтаринки кайфиятда нишонланди. Янги ўқув йили бошланганли муносабати билан ўқувчиларни дарсларга чорловчи биринчи қўнғироқлар чалинди.

Жумладан, 18-умумий ўрта таълим мактабида "Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!" деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган билимлар кунига бағишлаб биринчи дарс машғулотлари ўтказилди. Унда туман ҳокими Садритдин Мўминов дастлабки дарс машғулотини ўтди.

Президентимиз сиз ёшларга катта ишонч билдириб, беқиёс ғамхўрликлар кўрсатмоқда. Кўпчилик йигит-қизларимиз бунга жавобан дунё миқёсида илм-фан, маданият, спорт, тадбиркорлик соҳаларда юксак натижаларга эришиб, юртимиз шаънини кўкларга кўтармоқдалар. Сизлар ҳам ана шу ёшлар анъаналарининг чинакам давомчилари сифатида Янги Ўзбекистон равнақига муносиб ҳиссангизни қўшишингизга ишонаман, -деди туман ҳокими дарс машғулоти.

Тадбирда ўтган ўқув йили давомида яхши натижаларга эришган бир гуруҳ ўқитувчи ва ўқувчиларга туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.