YANGILIKLAR
Пандемия шароитида хорижий мамлакатларда оғир аҳволга тушиб қолган меҳнат мигрантларига ёрдам бериш мақсадида #BIRGAMIZ лойиҳаси фаолият юритмоқда.
Ҳоким ва тадбиркорлар учрашуви ўтказилди
Яна бир Маданият маркази ишга тушди
Наманган тумани янги уйлар қурилишига тамал тоши қўйилди
Наманган туманида Маънавият ва маърифат Кенгаши йиғилиши ўтказилди
“Обод қишлоқ” дастури амалда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 мартдаги ПФ-6186-сон Фармонига асосан янги тартиб доирасида 2021 йилда шаҳар ва қишлоқ жойларда, жумладан шаҳарларда ва туман маъмурий марказларида туташ ҳудудларда кўп квартирали уй-жойлар қурилиши бе
2021 йил 10 апрел куни Наманган туман ҳокимлигининг катта мажлислар залида халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги 21- сессияси бўлиб ўтди.
Наманган туманида Муборак Рамазон ойини муносиб кутиб олиш юзасидан тайёргарлик ишлари бошланди
Қирғизқўрғон МФЙда сайёр қабул ўтказилди.
Наманган туманида 8 март Ҳалқаро-хотин қизлар байрами муносабати билан тадбир ўтказилди.
Наманган туманидаги “Сарбон” тантаналар мажмуасида 8 март Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.
Бу дунёда ширин ва аҳил, бахтли ҳаёт учун пойдевор яратиб, инсонни инсон, оилани мустаҳкам оила қиладиган, севги-муҳаббат, вафо ва садоқат тимсоли бўлиб келаётган сиз, гўзал ва бетакрор, қадрдон аёлларимиз, десак айни ҳақиқатни айтган бўламиз.
Чиндан ҳам, ўзининг беқиёс меҳри ва фидойилиги, сабр-қаноати ва чидамлилиги билан хонадонларимизда, бутун жамиятимизда тинчлик-хотиржамлик, тотувлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини сақлаб, ҳаётимизга файзу тароват бағишлайдиган, тунлари бедор бўлиб, болаларни баркамол инсонлар, Ватанимизнинг мард ва жасур ҳимоячилари этиб вояга етказадиган Сиз азиз аёлларни байрам билан чин дилдан қутлаймиз.
Ушбу байрам тадбирида туман ҳокими С. Мўминов, туман прокурори Ҳ.Исақов, туман ИИБ бошлиғи М.Нуьманов, туман солиқ инспекцияси бошлиғи К.Кенжаевлар ўз табрик сўзларида азиз аёлларимизга мамлакатимизда берилаётган алоҳида эътибор ва ғамхўрлик бугунги кундаги уларнинг розилигида ўз аксини кўрсатмоқда дея таькидладилар.
Тадбирда аёллар учун кўплаб тилаклар изҳор қилинди. Туман маданият бўлимининг хушовоз санъаткорлари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Жалолиддин Усмонов, Шавкат Хамдамов, Баходир Ботировлар ижросидаги куй-қўшиқлардан баҳраманд бўлдилар.
Хотин-қизларга байрам совғалари улашилди.