YANGILIKLAR

Пандемия шароитида хорижий мамлакатларда оғир аҳволга тушиб қолган меҳнат мигрантларига ёрдам бериш мақсадида #BIRGAMIZ лойиҳаси фаолият юритмоқда.

Пандемия шароитида хорижий мамлакатларда оғир аҳволга тушиб қолган меҳнат мигрантларига ёрдам бериш мақсадида #BIRGAMIZ лойиҳаси фаолият юритмоқда.

Пандемия шароитида хорижий мамлакатларда оғир аҳволга тушиб қолган меҳнат мигрантларига ёрдам бериш мақсадида #BIRGAMIZ лойиҳаси фаолият юритмоқда. Мазкур лойиҳа доирасида хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларни қўллаб-қувватлаш мақсадида зарур озиқ-овқат маҳсулотлари...
15.04.2021
Ҳоким ва тадбиркорлар учрашуви ўтказилди

Ҳоким ва тадбиркорлар учрашуви ўтказилди

Ҳоким ва тадбиркорлар учрашуви ўтказилди Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан мамлакатимизда тадбиркорлик, саноат ва ишлаб чиқариш соҳаларини жадал ривожлантириш борасида кетма-кет Қарор ва Фармонлар қабул қилинмоқда. Улар асосида эса тадбиркорларимизга...
14.04.2021
Яна бир Маданият маркази ишга тушди

Яна бир Маданият маркази ишга тушди

Яна бир Маданият маркази ишга тушди Сўнгги йилларда Республикамизда миллий маданиятни янада ривожлантириш, янги Ўзбекистоннинг янги тарихини яратиш, моддий ва номоддий маданий мерос дурдоналарини сақлаш ва тарғиб этиш, халқ оғзаки ижодиёти...
14.04.2021
Наманган тумани янги уйлар қурилишига тамал тоши қўйилди

Наманган тумани янги уйлар қурилишига тамал тоши қўйилди

Наманган тумани янги уйлар қурилишига тамал тоши қўйилди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 мартдаги “Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 6186-сонли...
13.04.2021
Наманган туманида Маънавият ва маърифат Кенгаши йиғилиши ўтказилди

Наманган туманида Маънавият ва маърифат Кенгаши йиғилиши ўтказилди

Наманган туманида Маънавият ва маърифат Кенгаши йиғилиши ўтказилди 2021 йил 13 апрел куни Наманган туман ҳокимлиги Маънавият ва маърифат хонасида туман Маънавият ва маърифат Кенгаши йиғилиши ўтказилди. Кенгаш йиғилишида туман ҳокими,...
13.04.2021
“Обод қишлоқ” дастури амалда

“Обод қишлоқ” дастури амалда

“Обод қишлоқ” дастури амалда 2021 йил 12 апрел куни тумандаги Тўсар МФЙда туман ҳокими Садритдин Мўминов раҳбарлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга...
12.04.2021
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 мартдаги    ПФ-6186-сон Фармонига асосан янги тартиб доирасида 2021 йилда шаҳар ва қишлоқ жойларда, жумладан шаҳарларда ва туман маъмурий марказларида туташ ҳудудларда кўп квартирали уй-жойлар қурилиши бе

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 мартдаги ПФ-6186-сон Фармонига асосан янги тартиб доирасида 2021 йилда шаҳар ва қишлоқ жойларда, жумладан шаҳарларда ва туман маъмурий марказларида туташ ҳудудларда кўп квартирали уй-жойлар қурилиши бе

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 мартдаги    ПФ-6186-сон Фармонига асосан янги тартиб доирасида 2021 йилда шаҳар ва қишлоқ жойларда, жумладан шаҳарларда ва туман маъмурий марказларида туташ ҳудудларда кўп квартирали уй-жойлар...
10.04.2021
2021 йил 10 апрел куни Наманган туман ҳокимлигининг катта мажлислар залида халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги 21- сессияси бўлиб ўтди.

2021 йил 10 апрел куни Наманган туман ҳокимлигининг катта мажлислар залида халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги 21- сессияси бўлиб ўтди.

Халқ депутатлари Наманган туман Кенгашининг сессияси бўлиб ўтди 2021 йил 10 апрел куни Наманган туман ҳокимлигининг катта мажлислар залида халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги 21- сессияси бўлиб ўтди. Сессия кун тартибида қуйидаги...
10.04.2021
Наманган туманида Муборак Рамазон ойини муносиб кутиб олиш юзасидан тайёргарлик ишлари бошланди

Наманган туманида Муборак Рамазон ойини муносиб кутиб олиш юзасидан тайёргарлик ишлари бошланди

Наманган туманида Муборак Рамазон ойини муносиб кутиб олиш юзасидан тайёргарлик ишлари бошланди Наманган вилоят ҳокимлигининг ишчи гурухи томонидан Наманган туманида фаолият кўсатаётган масжидларда Рамазон ойига тайёргарлик кўриш, олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари,...
09.04.2021
Қирғизқўрғон МФЙда сайёр қабул ўтказилди.

Қирғизқўрғон МФЙда сайёр қабул ўтказилди.

Қирғизқўрғон МФЙда сайёр қабул ўтказилди. Бугун Қирғизқўрғон МФЙда жойлашган маданият саройида туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Садритдин Мўминов қирғизқўрғон маҳалласида яшовчи аҳоли вакиллари билан сайёр қабул ўтказди. Туман ҳокими сайёр қабулида корхона, ташкилот...
08.04.2021

Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш ишлари 2026 йилга бориб якунланиши мумкин
Аҳолини рўйхатга олишнинг республика ва ҳудудлар даражасида якуний натижаларини олиш 2025 йил 1 декабрга кўчирилиши мумкин.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Давлат статистика қўмитаси томонидан Ўзбекистон президенти фармони лойиҳаси оммавий муҳокама учун жойлаштирилди.

Жорий йил 31 декабргача муҳокамаси давом этадиган ҳужжат лойиҳасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари, хусусан ПФ-5655-сон фармони ҳамда ПҚ-4796-сонга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш таклиф этилган.

Унга кўра, Ўзбекистон Республикасида ўтказилиши 2022 йилда назарда тутилган аҳолини рўйхатга олиш ишлари 2023 йилга кўчирилиши мумкин.

Пандемия сабабли кўпгина давлатлар аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш муддатларини кейинги йилларга кўчириш чораларини кўришмоқда.

«Республика аҳолиси ва унинг фаровонлиги тўғрисидаги ишончли маълумотлар аҳолини рўйхатга олиш орқали шакллантирилиб, узоқ муддатли прогнозлар ва давлатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш мақсадли дастурларини, янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурларини ишлаб чиқиш, барқарор ривожланиш Миллий мақсадлари индикаторларини шакллантириш, меҳнат ресурслари жойлашуви ва улардан фойдаланиш жараёнларини ўрганиш, илмий тадқиқотлар олиб бориш учун муҳим пойдевор ҳисобланади. 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш, уни ўтказиш, бирламчи маълумотларини таҳлил қилиш ва якуний натижаларини эълон қилишга доир белгиланган вазифаларни тўлиқ, сифатли ҳамда ўз вақтида бажариш имконини беради», — дейилади таклиф этилган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳақида берилган тушунтиришда.

Таъкидланишича, аҳолини рўйхатга олишнинг республика ва ҳудудлар даражасида якуний натижаларини олиш муддати 2025 йил 1 декабр этиб белгиланиши таклиф этилган. Шунингдек, аҳолини рўйхатга олиш натижаларини расмий чоп этиш, тарқатиш, ахборот билан таъминлаш ва эълон қилиш, аҳолини рўйхатга олишнинг дастлабки ва якуний маълумотларини архивда сақлашга тайёрлаш муддати ҳам 2025 йил якунига белгиланмоқда.

Маълумот учун, аҳолини рўйхатга олиш натижасида республика ва ҳудудлар бўйича аҳоли сони аниқ ҳисоблаб чиқилади. Шунингдек, аҳолининг жинси, ёши, оилавий аҳволи, маълумоти, турмуш даражаси, яшаш шароити, бандлиги, миллати, фуқаролиги ҳамда бошқа демографик, ижтимоий-иқтисодий хусусиятлари бўйича ягона ахборот базаси яратилади; демографик сиёсатни, аҳоли соғлигини мустаҳкамлаш, аёллар ва болалар аҳволини яхшилаш ва оилаларга ёрдам кўрсатиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш учун ахборотлар базаси кенгайтирилади; аҳоли пунктлари ва шаҳарлар инфратузилмасини ривожлантириш, меҳнат ресурсларидан фойдаланиш ва уларни жойлаштириш бўйича келгуси 10-30 йиллик ривожланишнинг прогноз кўрсаткичларини ҳисоблаш учун ишончли пойдевор яратилади.