YANGILIKLAR
Пандемия шароитида хорижий мамлакатларда оғир аҳволга тушиб қолган меҳнат мигрантларига ёрдам бериш мақсадида #BIRGAMIZ лойиҳаси фаолият юритмоқда.
Ҳоким ва тадбиркорлар учрашуви ўтказилди
Яна бир Маданият маркази ишга тушди
Наманган тумани янги уйлар қурилишига тамал тоши қўйилди
Наманган туманида Маънавият ва маърифат Кенгаши йиғилиши ўтказилди
“Обод қишлоқ” дастури амалда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 мартдаги ПФ-6186-сон Фармонига асосан янги тартиб доирасида 2021 йилда шаҳар ва қишлоқ жойларда, жумладан шаҳарларда ва туман маъмурий марказларида туташ ҳудудларда кўп квартирали уй-жойлар қурилиши бе
2021 йил 10 апрел куни Наманган туман ҳокимлигининг катта мажлислар залида халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги 21- сессияси бўлиб ўтди.
Наманган туманида Муборак Рамазон ойини муносиб кутиб олиш юзасидан тайёргарлик ишлари бошланди
Қирғизқўрғон МФЙда сайёр қабул ўтказилди.
Наманганда жорий йилда 1000 километрдан ошиқ ички йўллар таъмирланади
Наманган вилоятида замонавий транспорт коммуникация тизимини яратиш, халқаро аҳамиятга молик автомобиль йўлларини қуриш ҳамда реконструкция қилиш борасида имкониятлар кўлами кенгаймоқда. Наманган туманининг “Наврўз” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида олиб борилаётган йўлсозлик ишлари бунинг исботи бўла олади.
Маҳалладаги “Гулбаҳор”, “Порлоқ” ва “Ифтихор” кўчаларида намуна сифатида махсус қоришма: оҳактош, шағал, қум ва цемент аралашмасидан фойдаланган ҳолда йўлсозлик лойиҳалари амалга оширилмоқда.
Ушбу лойиҳалар муҳокамасига бағишланган ўқув семинарида Наманган шаҳар ва барча туманлар ҳокимларининг ўринбосарлари, соҳага дахлдор мутахассислар иштирок этди. Вилоят ҳокимининг ўринбосари Саидаҳмад Султонов йўлсозлик тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, келгусида амалга оширилиши зарур бўлган устувор вазифаларга алоҳида тўхталди.
Йўл қурилиши соҳасида амалга оширилаётган бу каби ислоҳотлар автомобиль йўллари тармоғини янада ривожлантириш ҳамда фуқароларга қулайликлар яратишга хизмат қилади. Бугунги кунда вилоят бўйича 10634 километр ички хўжалик йўллари бўлиб, бундан 2760 километри тупроқ, 3744 километри шағал, 4130 километрини асфальт йўллар ташкил этади.
Таъмирланадиган йўллар узунлиги эса 3456 км. Уларнинг ҳолатини ўнглаш учун 940 млрд сўм маблағ талаб этилади.
Жорий йилда вилоятда 1100 километр ички йўллар таъмирланиши ва бу мақсадларга 300 миллиард сўм маблағ сарфланиши кўзда тутилган. Таққослаш учун, 2020 йилда ушбу кўрсаткич 17 миллиард сўмдан ошмаган эди.
Семинарда 2021—2023 йилларда вилоятда амалга ошириладиган йўл қурилиши ишлари ҳақида иштирокчиларга батафсил маълумотлар берилди. Тадбир якунида иштирокчилар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олди.
Шундан сўнг маҳалладаги хонадонларда ташкил этилган иссиқхона, гулчилик, тикувчилик, чорвачилик йўналишларидаги ишлар ҳам ўрганилди