YANGILIKLAR
ТАШКИЛИЙ МАСАЛА КЎРИЛДИ
Ҳурматли истеъмолчилар 17 январь Якшанба куни “Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖнинг истеъмолчиларга куз-қиш мавсумида электр энергиясини тизимли етказиб берилишини таъминлаш, электр қурилмалари ва тармоқларида содир бўлиши мумкин бўлган ав
Айни дақиқаларда Наманган тумани ҳокимлигининг мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Aкадемияси томонидан «Сиёсий (Маърифат) соати» ўтказилмоқда.
2021 йил 14 январь куни Наманган туман ҳокимлигининг катта мажлислар залида халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатаги 18- сессияси бўлиб ўтди
«Миллий армиямиз- бизнинг ифтихоримиз ва ғуруримиз» Ватан ҳимоячилари куни муносиб нишонланди.
Наманган туманида жойлашган 35/6 кВли «Чек» нимстансиясидан чикувчи 6 кВли «Ок ер», «Кайкавус» ва «Элатан» тармогларида режали жорий таъмир муносабати билан
Миллий армиямиз- бизнинг ифтихоримиз ва ғуруримиз
???? Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш учун штаб ташкил этилди
Муносабат. Наманган тумани Кичик Тошбулок МФЙ худудидаги электр таъминотидаги муаммолар юзасидан.
Наманган туманида ташкил этилган кичик саноат зоналарида қурилиш ишлари давом этмоқда.
"Миллий армиямиз- бизнинг ифтихоримиз ва ғуруримиз" Ватан ҳимоячилари куни муносиб нишонланди.
Республикамизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби туманимизда ҳам 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни ҳамда Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил топганлигиининг 29 йиллик байрами зўр шодиёналик билан нишонланди. Шу кунги байрам тадбири туманимиз марказида жойлашган Хотира майдонидаги “Мотамсаро Она” ҳайкали пойига гуллар қўйиш билан бошланди.
Унда туман ҳокими Садритдин Мўминов, туман прокурори Ҳабибулло Исақов, туман ички ишлар бўлими бошлиғи Музаффар Нўъмонов, туман мудофаа ишлари бўйича бўлим бошлиғи, подполковник Сайдулло Шодиев, туман ҳокимининг ўринбосарлари, корхона, ташкилот, муассасаларининг раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари, фахрийлар иштирок этиб, юртимииз сарҳадларини ҳимоя қилишда ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг порлоқ хотираларини ёдга олдилар.
Шундан сўнг туман маданият марказида ушбу қутлуғ сана муносабати билан “Ким Ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша!” шиори остида маънавий-маърифий тадбирни Туман ҳокими С.Мўминов очиб берди. Тадбирда туман мудофаа ишлари бўлими ходимлари, фахрий зобитлар, ўз хизмат бурчини ўташ чоғида ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила-аъзолари, ҳозирда армия сафларида хизмат қилаётган аскарларнинг ота-оналари иштирок этдилар.
Байрам иштирокчиларини туман ҳокими С.Мўминов, туман прокурори Ҳ.Исақов, туман ички ишлар бўлими бошлиғи М.Нўъмонов, туман мудофаа ишлари бўйича бўлим бошлиғи С.Шодиевлар “Ватан ҳимоячилари куни” билан табрикладилар.
Ҳарбий хизматчиларнинг ота-оналарига юртимиз тинчлги ва осойишталигини таъминлашда ўз йигитлик бурчини сидқидилдан бажараётган мард, жасур ўғлонларни вояга етказганликлари учун ўз миннатдорчиликларини билдириб, уларга эсдалик совғаларини топширдилар ҳамда хушовоз хонандалар, мактабгача таълим муассасаларининг тарбияланувчилари томонидан концерт дастури ҳавола этилди.