Янгиликлар

Халқ депутатлари Наманган туман Кенгашининг 54- сессияси ўз ишини якунлади
26.03.2024
Халқ депутатлари Наманган туман Кенгашининг 54- сессияси ўз ишини якунлади -Наманган туманида “Аёллар дафтари”ни юритиш бўйича олиб борилаётган ишлар, 5-босқич “Аёллар дафтари” рўйхати ва “Йўл харита”сини тасдиқлаш тўғрисида. -2025-2026 йилларда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури тўғрисида

Ишонч телефонлар

Сўровнома

Интинтерактив давлат хизматлардан фойдаланишдан мақсадингиз?

Сессия ишида туман кенгаши депутатлари, вилоят ва туман ҳокимининг ўринбосарлари, секторлар, бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари, маҳаллалар раислари, жамоатчилик фаоллари, ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Сессияда вилоят ҳокими Шавкатжон Абдуразаков иштирок этди ва туманнинг собиқ ҳокими Баҳодир Юсупов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Наманган вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири лавозимига тайинлангани муносабати билан туман ҳокимлигига янги раҳбар номзодини илгари сурди. Косонсой тумани улкан имкониятларга эга эканлиги, ҳудудни иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш дастурларининг ижроси, саноат, тадбиркорлик учун қулай инфратузилма мавжудлиги, шаҳарда ишсизликни бартараф этиш бўйича амалий ишлар амалга оширилаётгани, кўп қаватли уйлар қурилиши, қишлоқ хўжалигида илгарилаш бўлгани таъкидланди. Шунингдек, туманда тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш, туризмни ривожлантириш имкониятларидан фойдаланиш зарурлиги ҳақида сўз юритилди.

Бугунги сессияда туманнинг янги ҳокимини тайинлаш билан боғлиқ ташкилий масала кўрилди.

Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдуразаков томонидан тақдим этилган Дилмурод Ғафурович Қодиров номзоди Косонсой туман депутатлари томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланди.

Бугунги кунга қадар Норин тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Дилмурод Ғафурович Қодиров туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича тегишли вазирликлар билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган дастурини туман Кенгашида тақдимот қилди.

Халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан Дилмурод Ғафурович Қодиров туман ҳокими этиб тасдиқланди.

Фото галерея

Видео галерея