YANGILIKLAR

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Наманган тумани Кенгаши томонидан номзоди кўрсатилган Аҳмедов Азизхон Мухсинжон ўғли Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги “Ёшлар парламенти” аъзоси этиб сайланди.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Наманган тумани Кенгаши томонидан номзоди кўрсатилган Аҳмедов Азизхон Мухсинжон ўғли Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги “Ёшлар парламенти” аъзоси этиб сайланди.

Ахмедов Азизхон 1993 йил 14 августда Наманган вилояти, Наманган тумани, Тошбулоқ шаҳарчасида туғилган.Ҳозирги кунда ЎзМУ таянч докторанти (Ph.D). Ахмедов Азизхон Ўзбекистон Халқ демократик партияси “Истиқбол ёшлар қаноти” фаоли, ҳамда партия томонидан...
14.08.2020
Наманган туманида тадбиркорлар билан

Наманган туманида тадбиркорлар билан

карантин чораларини юмшатиш, ҳамда тадбиркорлик фаолиятини босқичма-босқич карантин қоидаларига амал қилган ҳолда давом эттириш бўйича тушинтириш ишлари олиб борилмоқда.
12.08.2020
Наманган туман Хокими Муминов Садриддин Зокирович иштирокида

Наманган туман Хокими Муминов Садриддин Зокирович иштирокида

Наманган туман Хокими Муминов Садриддин Зокирович иштирокида, "ХОКИМ ВА ЁШЛАР" онлайн зоом платформасида ёшлар, тадбирларлар ва уз муаммолари билан 300 дан фукаролар иштирок этишди. Учрашувда билдирилган таклиф ва саволларнинг 60...
11.08.2020
ҚУРУВЧИЛАРГА ЭҲТИРОМ

ҚУРУВЧИЛАРГА ЭҲТИРОМ

“Қурувчилар куни” муносабати билан туман ҳокими Садритдин Муминов илғор қурувчилар вакилларини қабул қилди. -Бугун юртимиздаги улкан бунёдкорликлар, туманимизнинг кўркам ва обод бўлишида ҳисса қўшаётган сиз, қурувчиларга ҳурматимиз чексиз, -деди туманимиз раҳбари.
10.08.2020
Мурожаатлар билан ишлаш, аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этишда янгича тизим

Мурожаатлар билан ишлаш, аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этишда янгича тизим

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Наманган туманидаги 2-секторда амалга оширилган ишлар билан танишди. Ушбу сектордаги 13та МФЙда 454 та эҳтиёжманд оилани камбағалликдан чиқаришда (қизил, сариқ, яшил рангларга ажратиб олиниб) тизимли иш ташкил...
04.08.2020
Тадбиркорларга зарур шарт-шароит ва имкониятлар яратиш —устувор вазифа

Тадбиркорларга зарур шарт-шароит ва имкониятлар яратиш —устувор вазифа

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Наманган туманидаги «Туркистон» ММТП ҳудудида иш юритаётган «Уммон-СБК» паррандачилик корхонасида ҳам бўлиб, истиқболдаги режалар билан яқиндан танишди. 7 йил муқаддам иш бошлаб, 2017 йилдан фаолияти Германия технологияси...
04.08.2020
Хайрулло Бозоров: Ислоҳотларнинг натижадорлиги амалий ишларимизда намоён бўлади

Хайрулло Бозоров: Ислоҳотларнинг натижадорлиги амалий ишларимизда намоён бўлади

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Наманган туманининг «Равнақ» маҳалласида ASSU WATER МЧЖ томонидан мева шарбатлари, яхна ичимликлар ва тез тайёр бўладиган озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўзлаётган корхонада олиб борилаётган ишлар билан...
03.08.2020
Наманган туман ҳокимлигининг молия бўлими томонидан “Ҳар бир оила тадбиркор” давлат дастурининг 2020 йил  1-ярим йиллик ижроси доирасида амалга ошиилган ишлар сарҳисоби1-ярим йиллик ижроси доирасида амалга ошиилган ишлар сарҳисоби

Наманган туман ҳокимлигининг молия бўлими томонидан “Ҳар бир оила тадбиркор” давлат дастурининг 2020 йил 1-ярим йиллик ижроси доирасида амалга ошиилган ишлар сарҳисоби1-ярим йиллик ижроси доирасида амалга ошиилган ишлар сарҳисоби

Наманган туман ҳокимлигининг молия бўлими томонидан “Ҳар бир оила тадбиркор” давлат дастурининг 2020 йил 1-ярим йиллик ижроси доирасида амалга ошиилган ишлар сарҳисоби     Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 июндаги "Хар...
03.08.2020
Наманган туман ҳокимлигининг молия бўлими томонидан “Ҳар бир оила тадбиркор” давлат дастурининг 2020 йил  1-ярим йиллик ижроси доирасида амалга ошиилган ишлар сарҳисоби

Наманган туман ҳокимлигининг молия бўлими томонидан “Ҳар бир оила тадбиркор” давлат дастурининг 2020 йил 1-ярим йиллик ижроси доирасида амалга ошиилган ишлар сарҳисоби

Наманган туман ҳокимлигининг молия бўлими томонидан “Ҳар бир оила тадбиркор” давлат дастурининг 2020 йил 1-ярим йиллик ижроси доирасида амалга ошиилган ишлар сарҳисоби   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 июндаги"Хар бир...
29.07.2020
ТайинловЎзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги

ТайинловЎзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги

ТайинловЎзбекистон Республикаси "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Қонунининг 21-моддасига асосан, Турдиев Илхом Турғуновични Наманган туман ҳокимлигининг Девонхона бўлими мудири вазифасига тайинланди.
28.07.2020

Қарор ва ижро


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралда “Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида”ги 104-сонли қарори қабул қилинди. Бундан кўзланган асосий мақсад тарихий шаҳарсозлик муҳити ва туманлар (шаҳарлар)нинг мавжуд бинолари меъморий қиёфасини сақлаб қолиш, реклама конструкцияларини ўрнатиш ва улардан фойдаланишни тартибга солишни назорат қилиш, ташқи реклама соҳасининг барча иштирокчилари учун тенг ҳуқуқларини таъминлайдиган тамойиллар ва шартларни шакллантиришдан иборат.
Шаҳарсозлик кодекси, “Реклама тўғрисида”ги ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунларга мувофиқ қабул қилинган мазкур қарорда ташқи реклама объектларини қуриш тартиби, уларни қуриш учун бериладиган ер участкалари, давлат мулки бўлган бино ва иншоотлар рўйхатини шакллантириш, бино ва иншоотларда қуриш ҳуқуқини электрон аукцион орқали бериш, ўрнатилган ташқи реклама объектлари (конструкциялари) учун тўловлар миқдорини аниқлаш тартиблари тўғрисидаги низомлар тасдиқланди.
Шунингдек, ташқи реклама объектлари (конструкциялари) хавфсизлигининг умумий техник рекламенти ҳам тасдиқланди. Бу қарор қабул қилингунга қадар қонун ҳужжатларига мувофиқ ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш учун тузилган шартномалар, берилган паспортлар, гувоҳномалар, сертификатлар, рухсатномалар ва ҳуқуқни белгиловчи бошқа ҳужжатларнинг амал қилиши узайтирилди. Ер учкасткаларидаги ташқи реклама объектлари учун ўн йил муддатга, давлат мулки бўлган бино ва иншоотлардаги ташқи реклама объектлари учун беш йил муддатга давлат хизматлари марказлари орқали реклама жойлари паспортларини бериш белгиланди.
Қарорга асосан қалбакилаштирилган ҳужжатлардан фойдаланилган ҳолда ташқи реклама объектларига олинган паспортлар, гувоҳномалар, рухсатномалар ва ҳуқуқни белгиловчи бошқа ҳужжатлар, шунингдек, тегишли ваколатли органнинг қарорисиз ўрнатилган ташқи реклама объектлари бўйича ҳужжатларнинг муддатини узайтиришга рухсат берилмайди ва ҳақиқий эмас, деб ҳисобланади. Ушбу қарор қабул қилингунга қадар қонуний равишда ўрнатилган барча ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) мазкур қарор талабларига мослаштириш учун қарор қабул қилинган санадан бошлаб, 6 ой муддат берилади. Шу муддатда белгиланган талабларга мослаштирилмаган реклама объектлари (контрукциялари) уларнинг эгалари томонидан ихтиёрий равишда ўз кучи билан олиб ташаланади (демонтаж қилинади) ҳамда ер майдони тартибга келтирилади. Акс ҳолда суд тартибида тегишли ҳокимлик томонидан демонтаж қилинади ва барча харажатлар реклама объектлари (конструкция) эгаларидан ундирилади. Яна бир масала, битта реклама жойида бир нечта ташқи реклама объектлари (конструкциялари) қурилганлиги ва улар турли тадбиркорлик субъектларига тегишли эканлиги аниқланган тақдирда, қайта электрон аукцион ўтказиш орқали шу жойда фақат битта ташқи реклама объектини (конструкциясини) қуриш ҳуқуқи берилади.

NAMANGAN TUMAN HOKIMLIGINI AXBOROT XIZMATI RASMIY KANAL, [18.07.20 10:55]
2020 йил 1 декабрга қадар биринчи даражали марказий қатнов кўчаларида ҳамда 2021 йил 31 декабргача иккинчи даражали марказий қатнов кўчаларида жойлаштирилган ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) юқори технологиялари қурилмаларига босқичма-босқич ўзгартирилади. Ташқи реклама объектларини ер участкаларида жойлаштириш ҳуқуқини (“E-IJRO AUKSION” орқали) фақат юқори технологияли ташқи реклама объектларига берилади. Ана шу юқори технологияли қурилмаларга ўзгартириш ишлари белгиланган муддатларда бажарилмаган тақдирда уларнинг эгалари томонидан ўз кучи билан олиб ташланади. Йўлнинг қатнов қисмида жойлашган аҳоли турар-жой биноларининг ташқи қисмида (балкон, лоджия, дереза, эшик ва бошқа тарафига) ҳар қандай турдаги шахсий эълонларнинг жойлаштирилишига йўл қўйилмайди. Бу соҳада аниқланган қонунбузарлик ҳолатлари бўйича тегишли чоралар кўрилади. Ҳар бир туман (шаҳар) бўйича тузилган махсус ишчи гуруҳлар барча турдаги ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) мазкур қарор талабларига мувофиқлик юзасидан хатловдан ўтказиш кўзда тутилган. Қарор қабул қилингунга қадар қалбакилаштирилган ҳужжатлардан фойдаланилган ҳолда ташқи реклама объектларига олинган паспортлар, гувоҳномалар, рухсатномалар ва ҳуқуқни белгиловчи бошқа ҳужжатлар, шунингдек тегишли ваколатли органнинг қарорисиз ўрнатилган ташқи реклама объектлари бўйича ҳужжатлар 10 календар кун ичида бекор қилиш чоралари кўрилади.
Автомобиль йўлларининг ажратувчи бўлагида, хусусан йўлнинг ёнма-ён жойлашган қатнов қисмларини ажратувчи, транспорт воситалари ҳаракатланиши ёки тўхташи учун мўлжалланмаган, йўл сатҳидан баланд ва (ёки) ётиқ чизиғи билан белгиланган қисмида ҳамда тратуал ва пиёдалар йўлкаларида, хавфсизлик оролчаларида ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш таъқиқланади. Айланма ҳаракатланишли чорраҳалардаги хавфсизлик оролчалари бундан мустасно. Ижобий хулоса фақат жойлаштирилган ташқи реклама объектлари ушбу қарор талабларига тўлиқ мос келганда ҳамда улар бўйича тегишли кўрсатмага мувофиқ аввал аниқланган қоидабузарликлар бартараф этилган тақдирда берилади. Бундай хулосалар давлат хизматлари марказлари орқали реклама жойининг паспортини олиш учун асос бўлади.
Туманимизда ҳам мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш борасида тегишли чора-тадбирлар белгиланиб, ишчи гуруҳи мунтазам равишда фаолият олиб бормоқда.

туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, Давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси.
Т. Сиддиқова